
Жамият
Жорий йилда тўлов-контракт суммалари оширилмайди. Бу ҳақида ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев хабар берди.
«Бу масалада Олий таълим вазирлигининг масъуллари билан боғландим, улар ушбу маълумотни тасдиқлашди», деб ёзди у ўз саҳифасида.
Худойбердиевнинг таъкидлашича, тез орада талабалар учун янги ўқув йилига онлайн шартнома олиш бошланади. Шартномада ўтган йили тасдиқланган суммалар акс этади.
Маълумот учун, ўтган ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари қуйидагича бўлган:
Ҳуқуқшунос, шунингдек, ушбу жараённи юридик жиҳатдан ҳам шарҳлаган.
Унга кўра, ўтган йили тўлов-контрактлар миқдори ҳақидаги Давлат қабул комиссиясининг қарори “2024-2025-ўқув йилидан бошлаб қуйидаги миқдорлар тасдиқлансин” деган мазмунда чиққан. Жорий йилда янги миқдорлар тасдиқланмайди, демак, юридик жиҳатдан ўтган йили тасдиқланган миқдорлар амал қилишда давом этаверади.
Молиявий мустақиллик берилган олийгоҳлар эса тўлов-контракт миқдорларини ошириш ёки эскича қолдириш масаласини ўзи ҳал қилади.
«Аммо катта эҳтимол билан уларда ҳам ошмаса керак (агар 1-2 таси истисно бўлмаса, албатта)», дейди Худойбердиев.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ