Россиядаги 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

Сақлаш
10:44 / 18.08.2025 9 0

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси юртимизга олиб келинади.

 

Хабарга кўра, мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган «Ватанга қайтариш» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида амалга оширилмоқда.

 

Акцияси доирасида фуқароларга Ватанга қайтиш сертификатлари ва авиачипталар тақдим этилган. Улар 18 август куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилади.

 

Маълум бўлишича, яна 33 нафар ўзбекистонликка, шу жумладан, Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган ва оғир моддий аҳволда қолган ватандошларга моддий ёрдам кўрсатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:49 / 18.08.2025 0 11
Ҳафта давомида ҳарорат пасаяди

//