Ўзбекистон ва Қирғизистон пенсия стажини ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришди

Сақлаш
10:16 / 18.08.2025 12 0

11-14 август кунлари Тошкент шаҳрида Пенсия жамғармаси раҳбарияти ва Қирғизистон Республикаси Ижтимоий жамғарма вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

 

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон пенсия таъминоти тизими, асосий вазифа ва мақсадлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида суҳбатлашилган.

 

Хабарга кўра, музокараларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида «Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида»ги Битим ҳамда уни амалга ошириш бўйича Маъмурий Келишув лойиҳалари муҳокама қилинган ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинган.

 

Тадбир сўнгида келгусида ҳам ўзаро мулоқотни давом эттириш, пенсия таъминоти бўйича ўзаро тажриба алмашиш ҳамда уни амалиётга қўллаш бўйича келишувга эришилган.

 

 

Қирғизистон ижтимоий жамғармаси матбуот хизматининг хабар беришича, битимда қуйидагилар назарда тутилган:

▪️ пенсияларни тайинлаш учун суғурта стажини жамлаш;

 

▪️ пенсияларни етказиб бериш харажатларини ушлаб қолмасдан, яшаш мамлакатидан қатъи назар, фуқароларга тўғридан-тўғри тўлаш;

 

▪️ икки томонлама ажратмалардан қочиш мақсадида хизмат сафарига юбориш ва муддатларни узайтириш бўйича меъёрлар.

 

Битимнинг асосий мақсади Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларининг суғурта ва давлат пенсияларини олишда тенг ҳуқуқлилигини таъминлашдир.

 

Бундан ташқари, битимда суғурта бадалларини икки марта тўлашни истисно қилишга ҳам эътибор қаратилган.

 

#якдилминтақа

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:49 / 18.08.2025 0 11
Ҳафта давомида ҳарорат пасаяди

//