Сардор Умрзоқовга янги вазифа юклатилди

Сақлаш
09:39 / 18.08.2025 16 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14 августдаги фармонига мувофиқ, фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни Ўзбекистон Республикасида яшашга мослаштириш жараёнига кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси тузилади.

 

Мазкур фармонга қилинган 1-иловага кўра, Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси, Сардор Умрзоқов Республика комиссияси раиси сифатида фаолият юритади.

 

Шунингдек, иловада комиссия таркиби қуйидагича кўрсатилган:

 

 

 

Таъкидланишича, Республика комиссияси бир ой муддатда меҳмонлар эҳтиёжлари ва имкониятларини баҳолаш орқали уларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича ҳар бир оила учун зарур бўлган ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш режаларини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди.

 

Бундан ташқари, қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

▪️ меҳмонларга яратилган имкониятларни рўёбга чиқариш юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

 

▪️ меҳмонларни ҳудудлар кесимида жойлаштириш ҳамда мазкур чора-тадбирлар билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш;

 

▪️ меҳмонларни жамиятга интеграция қилиш билан боғлиқ масалаларни мунтазам равишда муҳокама қилиш ҳамда бу борадаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чоралар кўриб бориш;

 

▪️ меҳмонларни қўллаб-қувватлаш бўйича қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган таклифларни ишлаб чиқиш, жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги эса Республика комиссиясининг ишчи органи бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//