
Илм-фан
“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига кўра, ҳар йили ҳар бир вилоятдан жами 150 нафар хотин-қизнинг контракти тўлаб берилади. Уларнинг 40 таси 1-курс, 100 таси 2 ва ундан юқори курс бўлиши керак.
Қарорга кўра, қуйидаги тоифаларга кирувчиларга шартнома пули тўлаб берилади:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да кам таъминланган деб эътироф этилган оилалардаги хотин-қизлар;
етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;
боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар.
Шу тоифага кирса ҳам, лекин:
иккинчи мутахассисликда;
Ўзбекистондаги хорижий, хусусий ОТМларда ўқиётган хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилмайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ