Сиёсат
Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари функциялари хатловдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда 12-августда ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида адлия вазири Акбар Тошқулов маълум қилган.
Қайд этилишича, 2030-йил якунигача Ўзбекистонда 300 га яқин давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши белгиланган. Лекин ҳозиргача 11 та функция бўйича хулоса қилинган. Ишлар секин кетаётгани сабаб белгиланган муддатда кутилган натижага эришилмаслиги мумкин.
Акбар Тошқулов мазкур масала юзасидан жавоб бериб, аслида ишлар жадал кетаётганини таъкидлади.
“Маҳаллий давлат органларининг 500 га яқин функциялари бор. Уларни хатловдан ўтказиб, 92 та функцияси кераксиз деган хулосага келдик. Бу бўйича ҳукуматга таклиф киритганмиз. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 17 та функцияни такрорланувчи, хусусий секторга ўтиши керак бўлган ёки умуман молиявий ресурси йўқ функция сифатида белгиладик. Бу бўйича ҳам таклифни ҳукуматга киритдик. Шунингдек, спорт соҳасидаги функция ва вазифаларни ҳам кўриб чиқяпмиз”, деди вазир.
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг қўшимча қилишича, ҳозирда 27 та йўналиш бўйича давлат функцияларини хусусий секторга бериш жараёни бошланган.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77355
Жамият
56495
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ