Остонада таълим тизимининг бугуни ва келажагига қаратилган Август конференцияси бошланди

Сақлаш
17:49 / 15.08.2025 59 0

15 август куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида мамлакат президенти Қосим Жўмарт Тўқаев ва бош вазир ўринбосари Ермек Кошербаев иштирокида Август конференциясининг ялпи мажлиси бошланди, деб хабар беради Inform.kz маълум қилди.

 

Бу йилги тадбир "Білім келешегі: адал азамат, кәсіби маман" (Билим келажаги: адолатли фуқаро, профессионал мутахассис) мавзуси асосида ташкиллаштирилиб, унда 1500 нафарга яқин иштирокчи қатнашмоқда. Конференция юксак маънавиятли, касбий малака ва ижтимоий масъулиятга эга, шу билан бирга, замон талабига жавоб берадиган шахснинг шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимининг бугуни ва келажагини аниқлаш мақсадида ташкил қилинган.

 

Конференция дастури таълимда сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий қилишга бағишланган кенг кўламли экспозицияни ҳам ўз ичига олиб, "Келажак мактаблари, "Абай номидаги миллий мактаб", "Иқтидорли болалар – юрт фахри", "Таълимда рақамли ечимлар" каби тематик кўргазма зоналари ҳам ташкиллаштирилган. Иштирокчиларга рақамли инструментлар, интерактив платформалар, мослашувчан ва самарали таълим жараёнини ташкил этиш бўйича янги ёндашувларни кўрсатувчи услубий ишланма ва технологиялар тақдим этилади.

 

Форум доирасида республиканинг барча ҳудудидан 3000 дан ортиқ таълим соҳаси вакиллари иштирокида 25 та сессия ўтказилиши кўзда тутилган. Конференция якунлари бўйича ўқитувчиларнинг мақомини оширишга қаратилган резолюция қабул қилинади.

 


Маълумот учун, Қозоғистонда 1 сентябрдан барча таълим ташкилотларида “Адал азамат” ягона таълим дастури йўлга қўйилиб, тарбиявий ишлар янги форматга ўтади. 2025 йил охиригача "Қазақстан балалары" ягона дастури қабул қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:49 / 18.08.2025 0 8
Ҳафта давомида ҳарорат пасаяди

//