
Жамият
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда 16-август куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15–16-август кунлари асосан +30…+35 даража, жанубда +38 даражагача бўлади.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 2–3 даражага пасаяди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 17 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида жума, шанба кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, якшанба куни ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, 10–15 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечалари +19…+21 даража, кундуз кунлари 15–16 августда +32…+35 даража, 17 августда +28…+30 даража бўлади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ