Илм-фан
Oyina.uz порталида буюк алломалар ва маърифатпарвар жадидлар ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш ҳамда асарларини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Буюк алломалар» викторинасининг Мирзо Улуғбекка бағишланган сони ўтказилди.
Жами 200 нафарга яқин иштирокчи қатнашган викторинада ғолиблар тест синовлари ҳамда оғзаки савол-жавоб натижасида аниқланди. Викторинада Худойбердиева Баҳмалой 1-ўрин, Ураимова Моҳигул 2-ўрин, Беҳбудова Чинор 3-ўрин, Худойбердиева Маҳлиё 4-ўрин, Нормуродова Севинч 5-ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланди:
1-ўрин – телевизор;
2-ўрин – микротўлқинли печь;
3-ўрин – ақлли колонка;
4-5-ўрин – ақлли соат.
Маълумот учун: Oyina.uz порталида мунтазам викториналар ўтказиб борилади. «Буюк алломалар» викторинасининг навбатдагиси октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Oyina.uz порталини кузатиб боринг, танлов ва викториналаримизда иштирок этиб, қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77896
Жамият
56806
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ