Жамият
Янги Тошкентда метро линияси 2026 йил охирига қадар қуриб битказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» хабар қилди.
Маълум қилинишича, метро линияси узунлиги 8 километр бўлиб, учта бекатдан ташкил топади ва «Дўстлик» бекатидан Янги Тошкентгача бўлган йўналишнинг бир қисми бўлади.
Лойиҳа қиймати 110 млн долларга баҳоланган. Қурилиш инвестори сифатида Туркиянинг Ҳвав Япи Санайи Ве Тиc. А.С. компанияси иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни Янги Тошкент шаҳрига метро йўли лойиҳаси билан танишганди. У ҳозирги «Дўстлик» метро бекатидан бошланиб, янги марказгача бориши, узунлиги 21 километр, 9 та бекатдан иборат бўлиши кутилаётган бу метро кунига 230 минггача йўловчиларни қамраб ола билиши маълум қилинганди.
Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий жиҳатлари кўриб чиқилганди. Давлат раҳбари қурилиш сифати ва маданиятини ошириш, одамларга қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77896
Жамият
56806
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ