Ўзбекистонда халқаро астронавтика конгресси ўтказилиши мумкин

Сақлаш
09:31 / 14.08.2025 75 0

 

Жаҳон космик майдонидаги энг йирик халқаро анжуманлардан бири бўлган Интернатионал Астронаутиcал Cонгресс (ИАC) ҳар йили бутун дунёдан 10 мингга яқин космос саноати етакчилари, соҳада илмий тадқиқотлар олиб бораётган етакчи компания ва агентликлар вакилларини бир мулоқот платформаси атрофида жамлайди.

 

Мазкур йирик миқёсдаги глобал илмий-технологик халқаро конференциянинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у орқали мезбонлик қилаётган мамлакатга бир вақтнинг ўзида истиқболли инвесторлар ҳам кириб келади. Айни шу мақсадда Узcосмос вакиллари ИАC-2028ъни Самарқандда ўтказиш таклифи билан Ўзбекистон номзодини илгари сурди.

 

Бу орқали хорижий компания ва агентликларни мамлакатда илмий марказлар, инкубаторлар, технопарклар қуришга жалб этиш, қўшма тадқиқотларда иштирок этишга қизиқтириш, янги стартапларни намойиш этиш имконияти пайдо бўлади.

 

 

Ушбу нуфузли тадбирни Ўзбекистонда ўтказиш имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори Кристиан Файхтингер Самарқанд ва Тошкент шаҳрида текширув – кузатув ишларини олиб бориб, конгрессни қабул қилишга тайёрлик даражаси, моддий-техник база, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаси, хавфсизлик, ижтимоий тадбирларни ташкил этиш ҳудудлари билан яқиндан танишди, вазирлик ва идоралар масъуллари билан учрашувлар ўтказди.

 

Халқаро астронавтика конгрессининг мезбони бўлиш – нафақат илмий салоҳиятни намойиш этиш, балки инвестициялар, технологиялар ва халқаро ҳамкорликларни жалб қилишда стратегик имконият ҳам ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//