Илм-фан
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов Испания Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик бўйича Испания агентлигининг (AECID) «Фелих Мариа Парежа» ислом кутубхонаси директори Луиса Мара билан учрашди. Бу ҳақда вазирликнинг Дунё нашри хабар берди.
Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилинди ҳамда ахборот ва китоб фондлари алмашинуви соҳасида келишувга эришилди.
Ўзбек ва испан тилларидаги китоб фондларини рақамлаштириш, қўшма семинарлар, маҳорат дарслари ва бошқа маърифий-маданий тадбирлар ташкил этишда кўмак кўрсатиш таклиф этилди.
AECID Ислом кутубхонаси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш ташаббусига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон элчихонаси номидан кутубхонага «Темур тузуклари» ва «Шарқ хаттотлиги ва миниатюра санъати намуналари» китоблари совға қилинди. Ўз навбатида, Луиса Мара кутубхонада сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданий меросига оид китобларни элчига тақдим этди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77521
Жамият
56600
Жамият
55796
Жамият
50866
Жамият
//
Изоҳ йўқ