Жамият
Ўзбекистонда биринчи марта мураккаб ҳисобланган операция амалга оширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси болалар кардиожарроҳи Бобур Тўраев 6 ёшли боланинг зарарланган уч табақали клапанини олиб ташлаб, ўрнига юракнинг ўнг бўлмачаси қулоқчасидан клапан ясаш амалиёти амалга оширди.
Технологик жиҳатдан мураккаб ҳисобланган ушбу жарроҳлик амалиёти мамлакатимизда биринчи бор ўтказилишидан ташқари, ривожланган тиббиёт марказларидагина бажарилиши билан аҳамиятлидир.
Бобур Тўраев 2018—2019-йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида Буюк Британиянинг University College London университети магистратура босқичида таълим олган. У 10 га яқин ривожланган давлатлар клиникаларида малака оширган ва 20 га яқин илмий мақолалар муаллифи саналади. Ёш бўлишига қарамай, минг нафардан ортиқ бемор болаларда юрак операцияларини муваффақиятли бажарган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77816
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ