Шерзодхон Қудратхўжани миллатчиликда айблаб, ҳақорат қилган блогер жаримага тортилди

Сақлаш
13:33 / 13.08.2025 13 0

12 август куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди юрист ва блогер Азиз Ҳакимовни Шерзодхон Қудратхўжа тўғрисида ёлғон маълумот тарқатгани ва ҳақоратлагани учун 18,75 миллион сўм миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ректори Шерзодхон Қудратхўжа Facebook саҳифасида ёзиб қолдирган.

 

Унга кўра, Қудратхўжа Кирилл Альтманга берган интервьюсида Россиянинг Смолин, Прилепин, Захаров ва яна бошқа сиёсатчиларига (муаллиф уни маргиналлар деб атаган) берган аччиқ жавоблари ва баҳосидан кейин “Товарищ Азиз“ номи остида фаолият юритадиган Азиз Адҳамович Ҳакимов уни ҳақорат қилган ва обрўсизлантирадиган видеоролик ҳамда матнли хабарларни давомий чиқара бошлаган.

 

 

Шерзодхон Қудратхўжа сўз эркинлиги, ҳурфикрлик, баҳс ва полемика дея унинг чиқишларига бир неча бор реакция билдирмаган. Бироқ блогер тўхтамаган, этика ва одоб чегарасидан ўтиб, Қудратхўжани нацист деб атаган. Суд залига ўз тарафдорлари билан келиб, Қудратхўжанинг жавоб ва гапларини мазах қилиб, кулган:

 

“Националист деди, босмачилар ва бойларнинг ўлмай қолган (недобитый) авлоди деди, исмимни камситиб ёзди, фамилиямдан ев ни олиб ташлаганим нима эмиш ёқмаганмиш, шу сабаб боболарим исмини ҳам бузиб таҳқирлаб эта бошлади. Ҳўп чидадим, кў-ўп чидадим! Аммо қарасам ярамас тинмаяпти, йигитларимизни ўзга давлатда жанг қилишини мадҳ қиляпти, туз нонимизни еб туриб бизни юртимизни, ватандошларимизни очиқдан очиқ ерга ура бошлади. Майли, мени гапирсин, гуноҳларим тўкилса зора, сўксин, урсин ҳатто, аммо лекин янги авлодни хорламасин, энди мустақил бўлиб ҳуррият сари, чин эркинлик сари кетаётганимизда бизга ортиқ ҳеч ким халақит бермасин! 160 йил илгари Турон замин бошига тушгани ҳеч қачон қайтмасин бошқа“ – дея шу кунларда илк бор “Отамдан қолган далалар” фильмини ундаги образ – Деҳқонқулни яратган тузумни сўкиб, йиғлаб кўргани ҳақидада ёзади.

 

 

У шунингдек, сўз, фикр эркинлиги бўлиши кераклигини, бироқ ҳеч ким бошқа одамни таҳқирлаши, туҳмат қилиши ё ҳақорат қилиши мумкин эмаслигини таъкидлайди. Бундан ташқари, мустақилликни мустаҳкамлаш тепадан келган бирортасининг эмас, барчамизнинг масъулиятимиз эканини эслатиб, ташқи таҳдидлар хавфи ҳақида қайд этган:

 

“Биз ҳуқуқларимизни яхши биляпмиз аммо ЮРТ фуқароси сифатидаги мажбуриятларимизничи, биз Давлатдан кўп нарса талаб қиламиз, аммо унга нима беряпмиз? Фуқаролик жамиятини қуриш, истиқлолни мустаҳкамлаш бу барчамизнинг бурчимиздир, буни бизга тепадан келиб кимдир қуриб бериши нотўғридир... Эсингизда ўтган аср бошида Қодирий бобомиз “Ўткан кунлар” романида бизни огоҳлантирганди? Юзлаб, минглаб жадидларимиз, ойдинларимиз қатағон бўлди, қабрларини ҳалигачатополмай сарсонмиз. Ўшанда ҳам одамларимиз буғдой нархи, арпа нархи деб юришган. Шимолдан келаётган таҳдид нақадар хавфли эканини пайқашмаган“.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//