Жамият
Ижтимоий тармоқларда Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан асоссиз равишда маблағлар ечиб олингани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Тадбиркорлар мурожаатига кўра, бу сумма 6 триллион сўмга яқин бўлиши мумкин. Солиқ қўмитаси ҳолатга расмий муносабат билдирди.
“Биздан 200 миллион атрофида ноқонуний пул ечиб олишди, ўзим аудиторман, ҳамма ташкилотларда шу аҳвол”, деб ёзди мурожаатчилардан бири.
Солиқ қўмитаси расмий баёнот билан чиқиб, асоссиз пул ечиш ҳолатини тасдиқлади ҳамда “вазият назоратга олинганини” билдирди.
“Тизимдаги техник носозлик сабабли солиштирма далолатнома бўйича вақтинча нотўғри маълумотлар (солиқ қарздорлиги пайдо бўлиши, маблағ ечиб олиниши ва ҳоказо) акс этиши мумкин. Вазият назоратга олинган. Ҳозирда мутахассислар мазкур муаммони бартараф этиш устида ишламоқда. Носозликлар бартараф этилгач, барча маълумотлар тикланади, нотўғри ечилган маблағлар қайтарилади”, дейилади баёнотда.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
78188
Жамият
56939
Жамият
56195
Жамият
51238
Жамият
//
Изоҳ йўқ