
Жамият
Тошкент шаҳрида айрим кўчалардаги ҳаракат тезлигини 80 км/соатгача кўтариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Элмурод Алимов халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилди.
Йиғилишда Тошкент шаҳрининг Бунёдкор, Себзор, Аҳмад Дониш ҳамда Тошкент ҳалқа йўли ва Янги Ўзбекистон кўчаларида транспорт воситалари учун чекланган юқори тезлик чегарасини 80 км/соатга ўзгартириш ҳамда 12 та кўчада бир томонлама ҳаракат йўналишини ташкил этиш таклиф этилди.
Мазкур ташаббус ўрганишлар натижалари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий тажриба таҳлили асосида тирбандлик ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида илгари сурилаётгани қайд этилган.
ЙҲХБ вакили сўнгги ойларда тез-тез светофорларнинг ўчирилишига сабаб бўлаётган электр таъминотидаги муаммоларга ҳам эътибор қаратди.
“Светофорлар ишламай, тартибсизликлар юзага келяпти. Беш-олти соат, саккиз соат, икки соатлаб шунақа ҳолат бўляпти. Яъни биз шунда нима қиляпмиз? Инспекторларнинг жисмоний кучидан фойдаланяпмиз”, деган ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари.
Ушбу муаммони ҳал қилиш учун у марказий чорраҳаларда узлуксиз қувват манбаларини ўрнатишни таклиф қилди.
“500 та пойтахтдаги марказий чорраҳалардаги светофор объектларига UPS мосламасини ўрнатиш таклифини беряпмиз. Яъни, свет ўчиб қолган тақдирда ҳам ўзининг беш-олти соатга етадиган қуввати бўлади. Свет келгунча бемалол светофоримиз ишлаши мумкин”, — деди у.
Депутатлардан бири янги тезлик чегараси қачон кучга киришини сўради. “Ҳокимлик ва мутасадди ташкилотларга таклиф киритдик, эълон қиламиз”, — деб жавоб берди Алимов.
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ