Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари куни маълум бўлди

Сақлаш
09:35 / 13.08.2025 11 0

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги, Ўзбекистондаги хорижий ва хусусий олийгоҳлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 1819-август кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, тест синовлари икки кун давомида икки сменада ташкил этади. Биринчни смена имтиҳонлари соат 08:00 дан 11:00 гача, иккинчисиники 15:00 дан 18:00 гача давом этади.

 

Тест синовлари иккита мутахассислик ва учта мажбурий фан бўйича ўтказилади. Талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан (жами 90 та) тест топшириғи ва уларни ишлаш ҳамда жавоблар варақасига кўчириш учун уч соат вақт берилади.

 

Талабгор тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олиши мумкин. Имтиҳон топшириш учун бинога белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ИД-карта) ва рухсатнома билан келиш зарур.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//