Жамият
Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда бир неча юз минглаб кузатувчиларига эга бўлган блогерлар ўзига тегишли саҳифада букмекерлик хизматларини реклама қилаётганини аниқлаб, уларга тегишли чоралар кўрганини маълум қилди.
Хусусан, “Melbet” букмекерлик товар белгисидан фойдаланган, шунингдек қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари орқали жойлаштирилган видео-роликлар қуйидаги шахсларга тегишлилиги аниқланди:
- Шамсиддинов Амирхон Ўткир ўғли (amirxon_uzbek);
- Илёсов Дониёр Маъруф ўғли (donik_krash).
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан блогерлар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилди.
Қўмита ахборот матни сўнгида Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонунига кўра, мамлакат ҳудудида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади. Бундай фаолиятни реклама қилиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77798
Жамият
56743
Жамият
55969
Жамият
51034
Жамият
//
Изоҳ йўқ