
Иқтисод
11 август куни Президентга яширин иқтисодиётга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омиллар ва уларни бартараф этиш чоралари бўйича ахборот берилиб, бугунга қадар солиқ юкини камайтириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича қилинган ишлар, хусусан, солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайгани, 100 дан ортиқ турдаги лицензия ва рухсатнома бекор бўлгани қайд этилди.
Натижада, кузатилмаётган иқтисодиёт улуши 2019 йилдаги 45-50 фоиздан ҳозирда 35 фоизга тушган.
Бунда энг самарали йўл илғор технологиялар асосида янгича ёндашувларни жорий қилиш экани таъкидланди. Масалан, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тўлиқ автоматлашган тўловга ўтказилгани натижасида, аслида, йўловчилар сони 30 фоизга кўп экани кўринган. Ёки рақамлаштирилган деҳқон ва буюм бозорларида тушум 2-3 карра ошаяпти.
Шундай тизимни қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, савдо ва хизматлар каби яширин иқтисодиёт улуши юқори бўлган соҳаларда ҳам жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Лицензия ва рухсатнома бериш жараёнлари ҳамда муддатларини қайта кўриб чиқиб, инсон омилини кескин қисқартириш ва барча қадамларни тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди. Тадбиркорлар кўп дуч келадиган солиқ, банк, божхона, коммунал, сертификатлаш каби соҳаларда коррупцияга йўл очаётган омилларга чек қўйиш зарурлиги айтилди.
Электрон тўловлар ривожлангани одамларга кенг қулайлик яратмоқда. Бу яширин иқтисодиётни қисқартиришда ҳам мақбул восита. Бунинг учун нақдсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантириш, тўлов ташкилотларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев фақат назоратни кучайтириш билан яширин иқтисодиётни жиловлаб бўлмаслигини, аҳоли ва тадбиркорларнинг солиқ маданиятини ошириб, тўғри ишлаганларни рағбатлантириш йўлидан бориш кераклигини таъкидлади.
Ҳар бир соҳа бўйича алоҳида ёндашув қилиб, тадбиркорларга очиқ ва қонуний ишлашни манфаатли қилиш вазифаси қўйилди. Шундан келиб чиқиб, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, бизнесга қўшимча енгилликлар бериш, меҳнат муносабатларини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.
Ўз навбатида, солиқ маданияти бутун жамият ишига айланиши зарур. Халқимиз ҳамиша қадрлаган ҳалоллик фазилати пировард натижада барча соҳаларда файзу барака ва фаровонлик олиб келади. Бу ғояларни аҳоли орасида тарғиб қилиб, кенг қарор топдириш муҳимлиги қайд этилди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ