
Жаҳон
Фойдаланувчилар сиёсий контент томоша қила бошласа, YouTube уларга кулгили ва қизиқарли видеоларни тавсия қилади. Бу тадқиқот ёрдамида исботланди.
Янги ўтказилган тадқиқотга кўра, YouTube алгоритми фойдаланувчиларни сиёсий контентдан секин-аста узоқлаштириб, (айниқса YouTube Shorts'да) кўнгилочар ва қувноқ видеоларга йўналтиради.
Экспериментда мутахассислар платформа тавсиялари қандай ўзгаришини ўрганиш учун 685 мингдан ортиқ видеони таҳлил қилиб чиққан.
«Тадқиқот шуни кўрсатдики, сиз сиёсий контентларни кўра бошлаганингизда, YouTube сизни кўпроқ кўнгилочар, кулгили видеоларга, айниқса YouTube Shorts'га йўналтиришга ҳаракат қилади», дейди тадқиқот муаллифларидан бири.
Корнелл университетининг arXiv серверида эълон қилинган тадқиқотда ёзилишича, Жануби-Хитой денгизи можароси ва Тайваннинг 2024-йилги президент сайлови каби сиёсий контентлар кўрилиши давомида видеолар сиёсатдан кўнгилочар видеоларга изчил силжиган.
Тадқиқотчилар таҳлили учта сценарий асосида ишлаб чиқилган, булар – видеонинг бошланғич 3 сонияси, кейинги 5 сонияси ва видеонинг тўлиқ қисми. Якунда бошланғич нуқтаси ёки томоша давомийлигидан қатъи назар, 50 та кетма-кет тавсия босқичи давомида сиёсий контент ўрнини аста-секин кўнгилочар видеолар эгаллаган.
«Youtube'нинг бундан кўзлаган мақсади сизни ўша мавзудан олиб чиқиш ва ижобий мавзуга йўналтиришдир. Бу орқали улар фойдаланувчи фаоллигини ошириб, кўпроқ пул ишлашади», дейди мутахассислар.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ