Олийгоҳларга бир қатор янги мажбуриятлар юклатилди

Сақлаш
14:23 / 11.08.2025 9 0

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан олий ўқув юртлари ва коллежлар учун бир қатор янги мажбуриятлар белгиланди.

 

Жумладан, ушбу муассасаларда таълим сифатини таъминлаш бўлимлари ташкил этилиши. Бунда:

▪️ олийгоҳлар учун камида 3 нафар ходим;

▪️ коллеж ва техникумлар учун – камида 1 нафар ходим.

 

Ушбу бўлимлар ички сифат аудити, аккредитацияга тайёргарлик ва таълимдаги хатарларни мониторинг қилиш билан шуғулланади.

 

Шунингдек, қарорда 2025 йил ноябридан бошлаб давлат намунасидаги ҳужжатларни берувчи барча давлат ва нодавлат таълим муассасалари қуйидагилардан ўтиши шарт бўлди:

▪️ комплекс давлат аккредитацияси (меъёрлар, дастурлар ва талабларга мувофиқликни баҳолаш мақсадида);

▪️ махсус давлат аккредитацияси (янги таълим дастурлари учун ва режадан ташқари баҳолаш зарурати туғилганда).

 

Аккредитациядан ўтмаган ёки камчиликларни бартараф этмаган муассасаларнинг лицензияси бекор қилинади ва фаолияти тўхтатилади.

 

Ёпилган муассасалар эса талабаларини мос йўналишлар бўйича бошқа олийгоҳ ва коллежларга ўтказади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган бўлиб, жорий йилнинг 8 августидан кучга кирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//