
Жамият
Ўзгидромет 15 августгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, 11-12 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан +38– +40 даража, жанубда +42 даражагача бўлади.
Фақат шимолий-ғарбий вилоятларда ва чўл ҳудудларда эртага кундузи ҳарорат +2- +3 даражага пасаяди.
13 август – чоршанба куни ҳароратнинг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади.
Хабарда ёзилишича, иссиқнинг сезиларли даражада пасайиши иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кутилмоқда, бунда республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат +34– +37 даражагача, фақат энг чекка жанубда +40 даражагача пастлайди.
Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида 13 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечалари +21– +23, кундуз кунлари — 11-12 августда – +38– +40, 13 августда – +36– +38, 14-15 августда – +34– +37 даражада бўлади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ