Жамият
2025 йил 9 август куни Болгариянинг Созопол шаҳридаги Каватсите соҳилида чўкаётган украиналик қизни қутқаришга уриниш чоғида 22 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ж.М. ҳалок бўлди.
Хабарга кўра, йигитнинг жасади Болгария Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизматлари томонидан сув остидаги йирик қоятошлар орасидан олиб чиқилган.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Болгариядаги Фахрий консуллик билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрмоқда.
Бош консулхона марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77896
Жамият
56806
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ