АИ-92 бензин нархи арзонлаштирилди

Сақлаш
09:52 / 11.08.2025 12 0

Стратегия доирасида ишлаб чиқариш жараёнлари оптималлаштирилиб, таннархни камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида бензин ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, нарх камайтирилди. Бу ҳақида «Ўзбекнефтгаз» АЖ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқарилган АИ-92 русумли автобензиннинг биржа савдоларидаги 1 тоннасига қўйилган бошланғич нарх биринчи босқичда 12 млн 881 минг сўмдан 12 млн 628 минг сўмга туширилган.

 

«Бу эса ўз навбатида, 1 литр АИ-92 русумидаги автобензиннинг биржадаги бошланғич нархи  9 400 сўм дегани», дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, бу нафақат истеъмолчилар учун қулай нарх, балки бутун бозорга ижобий таъсир кўрсатади.

 

Хабарда ёзилишича, «Ўзбекнефтгаз» ички бозорни ривожлантириш ва истеъмолчилар манфаатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида юқори октанли ёқилғи нархларини босқичма-босқич пасайтириш ишларини давом эттиради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//