Иш берувчи ва ходимни бир-бирига боғловчи янги платформа яратилади

Сақлаш
09:23 / 11.08.2025 10 0

Энди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги меҳнат бозорида ишончли воситачи (рекрутер)га айланади.

 

Жорий йилнинг 4 августида қабул қилинган Президент фармонига кўра, меҳнат бозорида иш берувчилар ва талабгорларни бир-бирига боғлаш мақсадида рекрутерлар билан ҳамкорликда малакали мутахассислардан иборат «Лойиҳа гуруҳи» ташкил этилиб, янги рақамли платформа яратилади.

 

Бу тизим дастлаб Тошкент шаҳрида, кейинчалик бутун республика бўйлаб татбиқ этилади.

 

Платформанинг моҳияти:

▪️ иш берувчилар бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳаққоний маълумотларни жойлайди;

▪️ иш излаётган фуқаролар ўзлари тўғрисидаги маълумотларни киритадилар;

▪️ «Лойиҳа гуруҳи» дастлабки саралашни амалга оширади ва иш берувчиларга энг муносиб номзодларни таклиф қилади;

▪️ иш берувчи ўзига мақбул мутахассисларни мустақил танлаб олади.

 

Маълумот учун, платформа текин хизмат кўрсатади.

 

Шу тариқа ушбу тизим:

▪️ иш берувчиларни бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни шакллантиришда фаолликка ундайди;

▪️ фуқароларни сифатли, расмий иш билан таъминлайди;

▪️ иш берувчининг талабидан келиб чиқиб касбий таълим тизимини ривожлантиради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//