
Маданият
Бу ҳақда Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси хабар берди.
Абдураҳмон Абдуназаров 1954 йил 10 мартда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган.
Режиссёр турли йилларда Андижон вилоят мусиқали театри, Қашқадарё вилояти мусиқали театри ва бошқа вилоят ҳамда қўшни мамлакатлар театрларида ижодий фаолият юритган. 1988 йили Қарши шаҳрида «Мулоқот» театр-студиясини ташкил этган. Режиссёр студияда ва бошқа театрларда сермаҳсул ижод қилиб, «Темир хотин» , «Жононга бордим бир кеча», «Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари», «Майли, сайланг», «Бахтиёрни уйлантирамиз», «Гуля + Эрик», ««Жаннатга йўл, «Бой ила...», «Момо ер» сингари ўнлаб спектакллари билан ўзбек театр санъатига, мустақил ижодий студиялар ривожига катта ҳисса қўшган.
Абдураҳмон Абдуназаров бугунги кунга қадар Андижон вилояти санъат коллежида педагог сифатида фаолият юритиб, кўплаб шогирдлар тайёрлаган.
Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси самимий ва камтарин инсон, катта санъаткорнинг бевақт вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилган.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ