
Жамият
2025 йилнинг 1 август куни Маънавият ва маърифат марказида, Марказ раҳбари Отабек Ҳасанов бошчилигида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида «Умуммиллий бирдамлик фестивали»ни ҳудудларда юқори савияда ташкил этишга қаратилган учрашув ўтказилди.
Шундан сўнг қатор ҳудудларга, жумладан Андижон вилоятига «Умуммиллий бирдамлик фестивали» доирасида ҳудудларда тадбирларни ташкил этиш учун шоир-ёзувчи, маданият ходимлари, элимиз суйган санъаткорлардан ташкил топган бир гуруҳ тарғиботчилар йўл олди.
«Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида ўтказиладиган «Умуммиллий бирдамлик фестивали» Андижон вилояти бўйлаб кўтаринки руҳда ўтказилди. Фестиваль доирасида «Фаровон ҳаётга илк қадам», «Дилдаги гаплар», «Умуммиллий бирдамлик», «Маслаҳат оши» каби ўнлаб лойиҳалар амалга оширилди. Шунингдек, ҳудудларда «Шижоат» ватанпарварлик лойиҳаси, «Китоб марафони» акцияси ўтказилади. Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг ёш аъзолари томонидан саҳналаштирилган «Қасамёд» спектаклининг намойиши бўлиб ўтди.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида ҳам «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остидаги ʼКитоб марафониʼʼ лойиҳаси амалга оширилиб, республикадан келган меҳмонлар миришкорликларга китоблар совға қилди.
«Китоб марафони» акцияси– ёшлар ва аҳолининг китобхонлик маданиятини ошириш, ўқишга бўлган қизиқишини кучайтириш, бадиий ва маърифий адабиётлар орқали тафаккур ва дунёқарашини юксалтириш, ижодкорлар билан бевосита мулоқотга замин яратиш асосий мақсадида ташкил этилмоқда. Акция доирасида китоб алмашинуви ва бепул китоб тақдимотлари, муаллифлар билан учрашувлар ва имзоли китоблар, «Бир китоб – бир ҳаёт» акцияси, «Китоб йўлбошчи» номли ҚР-кодли бурчаклари ташкил этилиб, шеър ва адабий кечалар ўтказилмоқда.
Қарши туманидаги маданият марказида эса Қарши тумани ҳокими Зоир Аллақулов ҳамда республикадан келган меҳмонлар иштирокидаги учрашув ўтказилди. Аҳоли ва пойтахтдан келган меҳмонларнинг кутилган учрашуви байрамга айланиб кетди.
«Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида «Умуммиллий бирдамлик фестивали» доирасида Қашқадарё вилоятида «Фаровон ҳаётга илк қадам», «Дилдаги гаплар», «Умуммиллий бирдамлик», «Маслаҳат оши» каби ўнлаб лойиҳалар амалга оширилиши, шунингдек, ҳудудларда «Шижоат» ватанпарварлик лойиҳаси, «Китоб марафони» акциялари ўтказилди. Фестиваль сўнгида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» концерт дастурлари ташкил этилди.
Делегациянинг Ўзбекистон бўйлаб сафари давом этмоқда.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ