
Жамият
7 август куни «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони [ПФ-129-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Алдлия вазирлиги хабар қилди.
Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилади.
Бунда ходимларнинг лавозим маоши ягона тамойил асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган тариф сеткаси ҳамда кўп йиллик хизмати ва лавозимини инобатга олган ҳолда табақалашган тариф коэффициентлари асосида шакллантирилади.
Рағбатлантириш тўловлари бошқарув ходимлари томонидан эришилган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) асосида ҳар ойлик устама, малака (мартаба) даражалари учун ва ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш (бонус) тўловлари шаклида тўланади.
2025 йил 1 августдан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
лавозим маоши;
энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (КПИ) эришганлиги учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;
малака (мартаба) даражалари учун тўловлар;
мукофотлаш ҳамда бонус тўловлари.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фақат мазкур фармонда белгиланган шартларда амалга оширилиб, фармонда кўзда тутилмаган қўшимча устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар тўлаш тақиқланади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ