
Жамият
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Президент соврини учун ўтказилаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 14 та мактаб жамоаси иштирок этди.
Жараёнларда иштирокчиларнинг миллий “Мултилевел” тести воситасида тинглаб тушуниш (листенинг), ёзиш (wритинг), гапириш (спеакинг) ва ўқиш (реадинг) кўникмалари синовдан ўтказилди.
Танловда қуйидаги ўринлар ва номинатсиялар тақдирланди:
– 1-ўрин — Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманидаги 10-мактаб жамоаси;
– 2-ўрин — Навоий вилояти, Зарафшон шаҳридаги 3-мактаб жамоаси;
– 3-ўрин — Сирдарё вилояти, Ширин шаҳридаги 2-мактаб жамоаси.
Тил кўникмалари номинатсиялари бўйича:
– “Тҳе бест wритер” — Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри 2-мактаб ўқувчиси Лутфия Мирзаева;
– “Тҳе бест спеакер” — Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, 15-мактаб ўқувчиси Шаҳзодбек Ғанижонов;
– “Тҳе бест реадер” — Қашқадарё вилояти, Косон тумани, 9-мактаб ўқувчиси Малика Ҳошимова;
– “Тҳе бест листенер” — Бухоро вилояти, Бухоро тумани, 1-мактаб ўқувчиси Нозанин Ачилова ғолиб деб топилди.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ