Жаҳон
Хитойда янги Чикунгунья вируси пайдо бўлиб, зарарланиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бу ҳақда ББСнинг Сингапурдаги мухбири нашрга маълум қилган.
Гуандун провинциясида июль ойидан буён 7000 дан ортиқ ҳолатлар қайд этилган. Бунга жавобан провинция ҳукумати Covid-19 пандемияси давридагига ўхшаш чораларни қўлламоқда.
Янги вирус ўчоғи – 10 миллион нафар аҳолига эга бўлган Фошань шаҳрида беморлар чивинлардан тўсадиган тўр илинган койкаларда бир ҳафта давомида ёки уларнинг қонида вирус йўқлиги тасдиқлангунига қадар сақланмоқда.
Чикунгунья вируси иситма ва бўғинларда кучли оғриқ келтириб чиқаради ва бу белгилар йиллаб давом этиши мумкин.
Вирус одамдан одамга юқмайди, унинг ташувчиси фақат чивинлар саналади. Яъни вирус билан зарарланган инсонни чаққан чивин соғлом одамни чақиши орқалигина организмда вирус пайдо бўлиши мумкин.
Хитой расмийларига кўра, ҳозиргача вирус билан зарарланганларнинг барчасида унинг енгил формадаги симптомлар кузатилмоқда.
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77521
Жамият
56600
Жамият
55797
Жамият
50866
Жамият
//
Изоҳ йўқ