
Жамият
“Ватанга қайтариш” хайрия инсонпарварлик акцияси доирасида Туркиянинг Мерсин вилояти ҳамда Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар оиласи бағрига қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистон дипломатлари Туркиянинг Мерсин вилоятидаги ватандошлар ҳолидан хабар олди. Ташриф доирасида Мерсин вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди. Сайёр қабул давомида 18 нафар Ўзбекистон фуқароларига “Ватанга қайтариш” хайрия инсонпарварлик акцияси доирасида Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта харид қилиб берилди.
Улар Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан ташкил этилган чартер рейс билан Анталия — Тошкент йўналиши бўйича Ватанга қайтарилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ходимлари кўмагида Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган уч нафар ўзбекистонликка ватанга қайтиш учун сертификатлар расмийлаштирилди. Улар 4 август куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
30 июлдан бошлаб Ўзбекистон “Ватанга қайтариш” хайрия акциясини ўтказмоқда. 30 августгача давом этадиган акция давомида АҚШ, Жанубий Корея, Россия каби жами 8 та давлатдаги депортация марказларида сақланаётган ўзбекистонлик аёллар ва болалар қайтарилади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ