
Жамият
“Ўзгидромет” 8–10-август кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Жума куни ҳаво ҳарорати асосан кундузи 35-37 даража, жанубда 40 даражагача бўлади, бу август ойи биринчи ўн кунлигининг иқлимий меъёрига яқиндир. Дам олиш кунлари ҳарорат кундузи 37-40 даража атрофида, жанубда 42 даражагача кўтарилади.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 10-августда республика шимолида баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 21-23 даража, кундузлари 35-37 даража, 9–10-августда 37-39 даража бўлади.
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ