Жамият
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги май ва ёз ойларида арзонлаштирилган нархда «тонировка» учун рухсатнома берилишини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик учун эълон қилди.
Унга кўра, М1 тоифага оид автотранспорт воситаларининг (енгил автомобиллар) орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан – 31 августгача бериладиган рухсатномалар жорий қилиш тартиби йўлга қўйилади.
Рухсатнома нархи жисмоний ва юридик шахслар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорини (412 минг сўм), Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорини ташкил этади.
Бунда, қисқа муддатли рухсатнома учун тўлов рухсатнома расмийлаштирилган санадан қатъий назар, тўлиқ ҳажмда амалга оширилади.
Лойиҳа муҳокамаси 22 августгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда енгил автомобилларни орқа ён ойналарини қорайтириш бепул, олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома эса БҲМнинг 8 баравари (3 млн 296 минг сўм) миқдорида.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77896
Жамият
56806
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ