
Жамият
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Allmedia Safe Service» МЧЖни (Аллплай брендига эгалик қилади) онлайн трансляция ва видео контент (шу жумладан, телевидение ва кино), шунингдек, аудио контент алмашинуви бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида тан олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан қўмита компания фаолиятида мажбурий монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этади. Шунингдек, монополияга қарши қонун ҳужжатларига мувофиқ устун мавқени суиистеъмол қилишнинг олдини олиш учун доимий мониторинг назарда тутилган.
2024 йил 1 августдан кучга кирган Рақамли платформа операторининг устун мавқейи ва устун музокара кучини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, оператор қуйидаги шартлардан бири бажарилганда ҳамда тўғридан-тўғри ва билвосита тармоқ таъсири мавжуд бўлганда устун мавқейи ва устун музокара кучини тан олади:
– агар охирги календарь йилдаги тушум суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 минг бараваридан (41,2 млрд сўм) ортиқни ташкил этса;
– агар рақамли платформанинг фаол якуний фойдаланувчиларининг умумий ўртача сони ойига камида 50 минг нафарни ташкил этса ёки фаол бизнес фойдаланувчиларининг ўртача сони ойига камида 3000 нафарни ташкил этса.
Бундан ташқари, ушбу мақом фойдаланувчилар сонидан қатъи назар, маълум бир бозорда 40 фоиздан ортиқ улушга эга бўлган платформаларга берилади. Мақом қўмита томонидан ҳар уч йилда қайта кўриб чиқилади. Компаниялар рўйхати қўмита веб-сайтида эълон қилинади.
Бундай мақомга эга бўлган рақамли платформалар нархлар ёки платформадан фойдаланиш шартлари ўзгарганда бу ҳақда камида 15 кун олдин ОАВ ва ўз веб-сайтларида хабар беришлари шарт.
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ