Жамият
“Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун 2025-йил 6-август куни президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар белгиланган тартибда идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат органидир.
Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:
– қорамол, қўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;
– отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;
– чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;
– итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.
Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.
Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Маданият
77728
Жамият
56709
Жамият
55933
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ