
Жамият
Қайд этилишича, учрашувда томонлар атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини, жумладан, йирик атом электр станциясини энергия тизимига интеграция қилиш, жисмоний ҳимоя тизимини яратиш бўйича тажриба алмашиш, ишлатилган ядро ёнилғиси ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш, лойиҳаларни амалга оширишда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Беларус Ўзбекистон билан ҳамкорлик учун очиқ ва атом энергетикаси соҳасида тажриба алмашишга тайёр, деди вазир.
“Биз Ўзбекистоннинг атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланадиган давлатлар клубига аъзо бўлиш ва миллий ядро дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорини олқишлаймиз”, — деди Энергетика вазирлиги раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, агар Ўзбекистон томони манфаатдор бўлса, Беларус томони ҳам Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиши мумкин. Беларусга ташриф доирасида “Ўзатом” делегацияси Беларус АЭСга ташриф буюради, икки мамлакат мутахассислари ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини белгилаб олади, дейилади хабарда.
“Ўзатом”га кўра, Беларус томони АЭС қурилиши ва эксплуатациясини таъминлаш учун инфратузилма қандай ташкил этилгани ҳақида маълумот берди, шунингдек, вахта шаҳарчасини ташкил этиш, АЭС ходимлари учун шаҳар қуриш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тажрибаси билан ўртоқлашди.
Ўз навбатида, Азим Ахмедхаджаев атом электр станциясини қуриш ва мамлакат энергетика тизимига интеграция қилиш лойиҳасини амалга оширишда Беларус тажрибаси илғор ва энг муваффақиятли эканини билдирди, дейди вазирлик.
“Мамлакатимиз 2023 йилда қуввати 2 400 мегаватт бўлган биринчи Беларус атом электр станциясини ишга туширди. Мамлакатда истеъмол қилинадиган барча электр энергиясининг қарийб 40 фоизи ушбу АЭСда ишлаб чиқарилади. Беларус АЭС қурилишида муваффақиятли ўзини кўрсатган компаниялар “Росатом” давлат корпорациясининг хориждаги қўшма лойиҳаларида фаол иштирок этмоқда. Ишончим комилки, беларуслар Ўзбекистонда АЭС қурилишда иштирок этишлари мумкин”, — деди Беларус энергетика вазири.
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ