Илм-фан
“Академик С. Ю. Юнусов” номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти томонидан яратилган “Паркинсон касаллигини даволаш учун восита” номли ихтиро давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Ушбу восита таркибида тиканакли кавар (Cаппарис спиноса Л.) куртаклари ва пишмаган меваларидан олинган экстракт мавжуд бўлиб, унинг асосий компонентлари қуйидагилардан иборат:
— Полисахаридлар (30–35%)
— Флавоноидлар (5–10%)
— Сувда эрувчан оқсиллар (20–25%)
Восита Паркинсон касаллигининг олдини олиш ва даволашда қўлланилади ҳамда кам ножўя таъсирга эга.
Паркинсон касаллиги — марказий асаб тизимининг сурункали хасталиги бўлиб, титроқ, қотиб қолиш, ҳаракат чекланиши каби белгилар билан кечади.
Ҳар қандай янги, саноатда қўлланилиши мумкин бўлган техник ечим ихтиро сифатида ҳуқуқий муҳофазага эга бўлади, дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Спорт
Жамият
77391
Жамият
56508
Жамият
55706
Жамият
50756
Жамият
//
Изоҳ йўқ