Жамият
“Uzum Market”нинг мурожаати асосида “YandexGo UB”га нисбатан рақобат иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар бермоқда.
Қўмитага “Uzum Market” МЧЖ ХКдан келиб тушган мурожаат асосида “YandexGo UB” МЧЖ томонидан телевидение ва ижтимоий тармоқларда намойиш этилган “Яндех Market” рекламаси орқали инсофсиз рақобат ҳолатлари кузатилгани бўйича иш қўзғатилган эди.
“Uzum Market”нинг мурожаати асосида “YandexGo UB”га нисбатан рақобат иши кўриб чиқилди.
Рақобат қўмитаси комиссияси хулосасига кўра, “YandexGo UB” МЧЖ “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган нотўғри таққослаш, яъни рақобатчи хўжалик юритувчи субъектни ёки унинг товарини товарнинг устунлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи сўзлардан ёки рамзлардан товарнинг холисона тасдиққа эга бўлган тавсифини ёки таққослаш параметрларини кўрсатмаган ҳолда фойдаланиб таққослашни амалга оширган деб топилган.
Бироқ, “Uzum Market” томонидан моддий зарар етказилгани тўғрисида асосли далил ва ҳужжатлар тақдим этилмагани сабабли, мазкур ҳолат иқтисодий жиҳатдан паст таъсирли деб баҳоланди ва молиявий жазо чоралари қўлланилмади.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77729
Жамият
56710
Жамият
55934
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ