Қорақалпоғистонда МИБ тарихидаги энг йирик миқдорда алимент тўланди

Сақлаш
09:54 / 06.08.2025 52 0

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида эркак 1 нафар фарзанди учун алимент пулини тўлиқ миқдорда олдиндан тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимига келиб, фарзанди 18 ёшгача тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдирган.

 

Қарздорга Вазирлар Маҳкамасининг 808-сон қарорига мувофиқ фарзанди вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаши мумкинлиги тушунтирилган ва келгуси 13 йил давомида тўлаши лозим бўлган алимент пуллари ҳисоблаб чиқилган. У 2 миллиард 270 миллион 812 минг сўмни ташкил этган.

 

Шундан кейин алимент ундирувчи аёл МИБ Нукус шаҳар бўлимига келиб, ҳисоблаб чиқилган 2 млрд сўмдан ортиқ маблағни собиқ турмуш ўртоғидан олганини тасдиқлаган.

 

Таъкидланишича, бу қиймат МИБ тарихида ҳозирча энг йирик миқдордаги тўлов бўлиб қолмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//