Самарқанд вилоятининг уч туманига янги ҳоким тайинланди

Сақлаш
16:19 / 05.08.2025 68 0

Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Тойлоқ ва Ургут тумани ҳокимлари лавозимидан озод этилиб, янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда УзА ахборот агентлиги хабар берди.

 

Бугун Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев иштирок этган сессияда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаётган Шунқор Фармонович Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

 

 

Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида ташкилий масала кўрилиб, 2018 йилдан буён Тойлоқ туманига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Қодирович Бобоназаров ўз аризасига кўра, вазифасидан озод этилдиБеҳзод Раҳматуллаев Тойлоқ туманига янги ҳоким этиб тайинланди. У бугунга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келган

 

 

Шунингдек, Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Ботир Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилиб, илоят ҳокими тавсиясига кўра, ҳозирга қадар Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари бўлган Дилмурод Бостамович Саидқулов Ургут тумани ҳокими вазифасига тасдиқланди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//