Жамият
2025 йил август ойи давомида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги бир қатор маҳаллий қозонхоналарда режалаштирилган таъмирлаш ва профилактика ишлари олиб борилиши тафайли айрим ҳудудларда иссиқ сув очирилади. Бу ҳақда Веолиа Энергй Ташкент компанияси огоҳлантирди.
Профилактика доирасида ускуналарни таъмирлаш ва модернизация қилиш, эскирган қисмларни алмаштириш ҳамда насос ускуналарининг ишлашини текшириш режалаштирилган. Ишларнинг барчаси ёзда тизимнинг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган. Техник тадбирлар иссиқлик таъминоти тизимининг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлашга хизмат қилади.
Шу сабабли, қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
4–5 август кунлари Навоий 39 қозонхонаси (39-сонли турар жой, Навоий кўчаси, «Олмазор» МФЙ)
6–7 август кунлари Навоий 37 қозонхонаси (37-сонли турар жой, Навоий кўчаси, «Олмазор» МФЙ)
11–12 август кунлари Навоий 33 қозонхонаси (33-сонли турар жой, Навоий кўчаси, «Ўқчи» МФЙ)
13–14 август кунлари Навоий 29 қозонхонаси (29-сонли турар жой, Навоий кўчаси, «Ўқчи» МФЙ)
18–19 август кунлари Навоий 27 қозонхонаси (27-сонли турар жой, Навоий кўчаси, «Ўқчи» МФЙ)
20–21 август кунлари Кўкча 1а қозонхонаси (1–12, 60а-сонли турар жойлар, Зиё Саид кўчаси, «Кўкча» МФЙ)
25–26 август кунлари Зафаробод 12 қозонхонаси (1а, 2а, 2, 8, 9, 10-сонли турар жойлар, 456-сонли болалар боғчаси, КҲЙ кўчаси, «Зафаробод» МФЙ)
27–28 август кунлари Ипакчи 103 қозонхонаси (102, 103, 107–110, 114–116-сонли турар жойлар, 105, 106-сонли коттежлар, Истироҳат кўчаси, «Ипакчи» МФЙ)
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ