Жамият
Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасининг Гранд Мир меҳмонхонаси билан кесишмасидан Бобур кўчасигача бўлган қисмида реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан ушбу оралиқда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади, деб хабар берди Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси.
Шу туфайли, автобус йўналишлари ҳаракати 25 августга қадар қуйидагича ўзгартирилади:

18, 38, 58, 67-сонли йўналишлар:
Шаҳрисабз кўчаси → Миробод → Нукус → Бобур → Ш.Руставели кўчалари орқали ҳаракатланади.
57, 81, 98-сонли йўналишлар:
Миробод → Юсуф Хос Ҳожиб → Бобур кўчалари орқали ҳаракатланади.
127-сонли йўналиш:
Нукус → Муқимий кўчалари орқали ҳаракатланади.
Бошқарма шунингдек, реконструкция ишлари давомида кўчалардаги тирбандлик ортиши эҳтимоли сабабли йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши эҳтимоли, шу билан бирга, автобусларнинг ҳаракат, оралиқ вақтлари режадагидан узоқроқ бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ