
Жамият
Давлат қабул комиссиясининг баёнига асосан, 2024/2025 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар учун таълим грантларини қайта тақсимлаш бўйича талабгорларни рўйхатдан ўтказиш муддати 2025 йил 10 августга қадар узайтирилди.
Яъни бунда грант тақсимлаш учун ариза беришга улгурмай қолганлар 10 августгача ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.
Аризалар олийгоҳларнинг веб-сайтлари орқали ёки kontrakt.edu.uz сайтида қабул қилинмоқда.
Маълумот учун, талабалар ариза беришда 3 хил грантдан бирини танлаши керак:
▪️ Тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган грант (GPA 3,5 дан баланд);
▪️ Қўшимча давлат гранти (фақат ижтимоий ҳимоя реестрида «қизил» ва «сариқ» тоифадаги оилалар аъзолари учун, GPA 4 дан баланд);
▪️ ОТМ гранти (GPA 3,3 дан 4 гача).
Имтиёзли ёки мақсадли грантга кирганлар, шунингдек, сиртқи, кечки ва масофавий шаклда ўқийдиганлар мазкур жараёнда ариза юбора олмайди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ