Иқтисод
2025 йил 23–29 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги делегацияси АҚШга ташриф буюрди. Ташриф доирасида 25 та маҳаллий тўқимачилик корхонаси Texworld NYC, Apparel Sourcing USA ва Home Textiles Sourcing Expo халқаро кўргазмаларида қатнашган (Нью-Йорк шаҳрида).
Хабарга кўра, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ва АҚШ Пахта Ассоциацияси билан учрашувда GSM-102 дастури доирасида Ўзбекистонга АҚШ пахтасини етказиб бериш, кредит лимитини ошириш ва “Made from U.S. Cotton” ташаббусини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, АҚШ Савдо вазирлиги ҳузуридаги CLDP (Савдо ҳуқуқини ривожлантириш дастури) вакиллари билан бўлган музокаралар чоғида ўзбекистонлик компаниялар учун АҚШ стандартларига мос сертификатлаш ва қадоқлаш бўйича вебинар ва семинарлар ташкил этишга келишиб олинган.
.jpg)
Маълумот учун, Ўзбекистон делегациясининг мазкур ташрифидан кўзланган асосий мақсад — “Made in Uzbekistan” бренди остида маҳаллий маҳсулотларни тарғиб қилиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан иборатдир.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ