
Жамият
Йил бошидан буён Италияда Ғарбий Нил иситмаси билан 32 нафар касалланиш ҳолатлари қайд этилди, улардан икки нафари вафот этган, деб хабар бермоқда РБК People нашриuf таяниб. Ўлим ҳолатлари Италиянинг Лацио ва Пьемонте ҳудудларида юз берган.
Ўтган йилнинг мос даврида мамлакатда 13 нафар мазкур вирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган ва улар орасида ўлим ҳолатлари кузатилмаган.
Жорий йилда зарарланиш ҳолатларининг 21 нафари Лацио ҳудудига, хусусан, Латина провинциясига тўғри келган. 23 та ҳолат нейроинвазив, биттаси эса симптомларсиз кечган — касаллик донор қонида аниқланган.
Ғарбий Нил иситмаси қандай касаллик?
У беморда умумий интоксикация (заҳарланиш) белгилари, бош ва мушак оғриғи, баъзи ҳолларда сероз менингит ва менингоэнцефалит ривожланиши билан кечувчи ўткир иситма касалликлар вирусли инфекцияси саналади.
Касаллик билан зарарланиш ҳолатлари энг кўп чивин ва клешлар чақиши орқали содир бўлади. Бундан ташқари, қон қуйиш, она фарзандини озиқлантириш (эмизиш), орган ва илдиз ҳужайра кўчириб ўтказиш (трансплантация), шунингдек, лаборатор текширув жараёнларида зарарланиш ҳолатлари ҳам қайд этилган.
Инсон организмига вирус асосан, чивин чақиши орқали тушади. Ҳашаротлар касал қушлар қони билан озиқланиш орқали зарарланади. Қушлар қонида вирус бир неча кун айланиб юради ва чивинларга ўтади. Чивинлар эса ташувчи вазифасини ўтайди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ