Илм-фан
Фарғона водийсидан Gagea khassanovii номли ўсимликнинг янги тури топилди.
Бу ўзига хос гулларга эга ноёб ўсимлик Gagea (Бойчечак) туркумига мансуб бўлиб, Фарғона водийсидагина тарқалган. У Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон флораларини бойишига хизмат қилади.
.jpg)
Янги тур Ўзбекистоннинг Андижон вилоятидаги Имом тоғи (Олой тизмаси) этакларида аниқланган бўлиб, илмий тавсифи 2025 йил июль ойида нуфузли PhytoKeys журналининг 260-сонида эълон қилинди.
Хабарга кўра, тадқиқотлар Ўзбекистон, Россия, Хитойлик олимларининг ҳамкорликда олиб борган изланишлари асосида амалга оширилган.
Gagea khassanovii ташқи жиҳатдан (моргологик) Gagea circumflexa турига ўхшаб кетади, бироқ унинг оқ рангли гуллари, ингичка гултожбарглари ва узун поябарглари каби морфологик фарқлари мавжуд. Тур таниқли ўзбек ботаниги, профессор Фурқат Орунбаевич Хасанов шарафига номланган.
(2).jpg)
(1).jpg)
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77896
Жамият
56806
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ