
Жамият
Озарбайжоннинг «Agalarov Development» МЧЖ ҳамда унинг қўшма корхонаси «Sеа Breeze Uzbekistan» МЧЖнинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 577 гектар майдонда умуммавсумий курорт мажмуасини қуриш режаси маъқулланди.
Вазирлар Маҳкамаси 1 август куни бу бўйича қарор қабул қилди.
Ҳужжатга кўра, ушбу мажмуанинг қиймати 5 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Қарорда белгиланишича, ер участкаларини тасдиқланган мастер-режа асосида лотларга бўлган ҳолда, ҳар бир ер участкаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини нотариал тартибда келишиладиган шартлар асосида ва Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида кўрсатилган тартибда бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.
Лойиҳанинг экологик талабларга риоя қилган ҳолда амалга ошириш, шу жумладан, лойиҳани амалга ошириш даврида ва лойиҳа ишга тушгандан кейин чиқинди ҳамда оқова сувларнинг Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсига ташланишига йўл қўйилмайди.
Оқова сувлари Чирчиқ шаҳри оқова сувларни тозалаш иншоотига йўналтирилади.
Ҳужжатда ёзилишича, лойиҳа доирасида замонавий уй-жойлар барпо этиш ишларига катта тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий компаниялар жалб қилинади. «Sеа Breeze Uzbekistan» МЧЖ уларнинг иш жараёни бўйича мажбурий кўрсатмалар беради.
Лойиҳа тушаётган ер участкалари, ердан фойдаланувчилар ва ер участкалари ижарачиларига етказилган зарар ажратилган 5 млрд АҚШ доллари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳужжатда, шунингдек, МЧЖга ижарага бериладиган ҳудуд учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар беш йил давомида ҳар йили тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланади.
Лойиҳа ҳудудида жойлашган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари МЧЖ томонидан уларнинг мулкдорлари билан келишув асосида сотиб олинади.
Қурилиши кейинги босқичлар учун мўлжалланган захира сифатида олиб қўйилган ва фойдаланилмаётган ер участкалари ҳудудида ердан фойдаланишда ҳуқуқбузарликлар аниқланса, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ер участкалари қайтарилади ва лойиҳани амалга ошириш учун сарфланган маблағлар қоплаб берилмайди.
Ҳужжатда МЧЖ мурожаатига мувофиқ яшил майсаларни кесиш ва яшил майдонларни қайта тиклаш ишлари Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳилбўйи минтақасига қўйилган талабларга риоя қилинишини назорат қилади.
Таъкидланишича, лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуддаги мавжуд дарахтлар хатловдан ўтказилади ва бунинг натижасида қурилишости ҳудудларига тўғри келаётган дарахтлар қимматбаҳо, кам қимматли ва нобуд бўлган тоифаларга ажратилади. Бунда қимматбаҳолари МЧЖ томонидан бошқа жойга кўчирилади. Кам қимматлилари ҳам кўчирилади. Агар бу тоифадаги дарахтлар кесилса, бунинг учун жарима тўлови амалга оширилмайди. Бунинг ўрнига компенсация сифатида тупроқ-иқлим шароитига мос 5-7 йиллик 10 туб кўчат (ҳар бир кесилган дарахт учун) экилади. Нобуд бўлган дарахтларни эса кесишга рухсат берилади.
Мазкур талабларга амал қилмаса, лойиҳа тўхтатилади ва ер ижараси бекор қилинади.
«Sеа Breeze Uzbekistan» умуммавсумий курорт мажмуасини барпо этиш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркиби қуйидагича:
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ