
Жамият
2025-йил 29-июль куни Тошкент–Деҳли йўналишидаги авиарейси парвоз вақтида тоби қочган йўловчига Тошкент давлат тиббиёт университети Халқаро факультетида таҳсил олаётган ҳиндистонлик талаба Mohamed Anees биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Тошкентдан Деҳлига учаётганда самолётда “Агар бортда шифокор ёки тиббиёт ходими бўлса, илтимос, экипажга хабар беринг” деган эълон берилди. “Ҳа, мен шифокорман, ёрдам бера оламан”, дедим. Бемор 48 ёшли аёл эди, у жуда безовта эди, қаттиқ хавотирга тушганди. Мен беморнинг ҳаётий кўрсаткичларини текширишганимда юрак уриши тезлашгани, яъни тахикардия хуружи кечаётганини аниқладим. Дарҳол беморга каротид массажини қилишга киришдим ва тахминан 10-15 сониядан сўнг у ўзини яхшироқ ҳис қила бошлади. Самолёт Деҳлига қўнгач, беморни шифокорларга топширдик", дейди университет талабаси.
“Биз Mohamed Anees каби кўплаб талабаларимиз ва битирувчиларимиз Тошкент давлат тиббиёт университетида олган билимлари туфайли бутун дунёда инсонларга тиббий ёрдам кўрсатаётганидан мамнунмиз”, дейилади хабарда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ