Дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво давом этади

Сақлаш
14:55 / 01.08.2025 63 0

Август ойининг биринчи кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

 

Жума кундузи Фарғона водийсида, шунингдек, Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

 

Ҳаво ҳарорати +32…+35 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +38 даражагача бўлади. Бу август ойи боши учун кузатилган иқлим меъёрларидан 1–2 даражага пастдир, дейилади хабарда.

 

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13−16 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

 

Тошкент шаҳрида жума кундузи ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Дам олиш кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида шамол тезлиги 12–15 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+23 даража, кундузи +32…+35 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//