
Жамият
Ижтимоий тармоқларда россиялик овчи томонидан Сурхондарёда Қизил китобга киритилган морхўрлар овлангани ҳақида хабар тарқалди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бу қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилганини маълум қилди.
Вазирликнинг билдиришича, тасвирлари тарқалган Сурхондарё вилоятидаги ушбу ов 2024-йилда тегишли тўлов эвазига ва рухсатнома асосида амалга оширилган. 2024-йилда морхўрларни овлаш учун ўрнатилган тартибда рухсат берилган ва 100 минг доллар миқдорида тўлов ундирилган. Бу маблағлар табиатни муҳофаза қилиш, хусусан, браконерликка қарши самарали кураш олиб боришга йўналтирилган.
“Таъкидлаш жоизки, “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунга кўра, ҳар йили ёввойи ҳайвонларни тутиш учун квота белгиланади. Бунда ёввойи ҳайвонларнинг энг ёши каттаси, насл қолдириш давридан ўтган эркагини овлашга рухсат берилади ва жараён қатъий назорат остида амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хорижий давлатларда ҳам айнан шундай тартиб жорий қилинганини қайд этиб ўтди. Намибияда ўлжа ови йилига 3 млн доллардан кўп фойда келтиради.
Бундан ташқари, очиқ маълумотларга кўра, ҳар йили Тожикистонда 10–16 бош морхўр, 100–115 бош арҳар, Мўғулистонда эса 90–100 бош арҳар, 50–60 бошгача хонгул овлашга рухсатномалар берилмоқда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ